Ҳақли эътироз, амалий ёндашув

12.05.2021 20:05:31

“Адолат” СДП Бўка туман Кенгашига “Наврўз” маҳалласи Зебунисо кўчасида яшовчи  Фотима Йўлдошевадан туман хокимлиги томонидан ички йўлларни асфальтлаш бўйича тузилган лойиҳа-смета ҳужжатлари нотўғри тузилганлиги туфайли фуқаролар томонидан хақли эътирозларга сабаб бўлаётганлиги  юзасидан мурожаат келиб тушди.

Мазкур масала халқ депутатлари Бўка тумани Кенгаши  депутати Хуршида Абидова томонидан  жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганишлар давомида Зебунисо кўчасининг ҳақиқий узунлиги 452 метрлиги, лекин туман хокимлиги томонидан  берилган лойиҳа-смета хужжатларида йўлнинг 320 метр қисмигина асфальтлаш учун тасдиқланганлиги аниқланди.

Депутат Х.Абидова ушбу муаммо бўйича туман ҳокими Н.Аббосов билан бевосита мулоқотда бўлиб,  масалани  ижобий ҳал этди. Зебунисо кўчасининг лойиҳага киритилмаган 122 метр қисми асфальтланадиган бўлди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+