Ҳашар-оилаларни ҳамжиҳатликка чақиради.

26.07.2024 14:07:57

Бугун вилоятимизнинг ҳар бир маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209 Фармонига асосан, ойда бир маротаба маҳалладаги барча кўчаларда оммавий ҳашар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан партиянинг «Тозалик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида Бухоро шаҳаридаги Варахша, С.Айний МФЙлар ҳудудининг уйларида аҳоли ўзлари яшаб турган уйларини тозалик, ободончилик ишларини амалга ошириш мақсадида ҳашар ташкил этилди.

Ушбу ҳашарда оилалар ҳамжиҳатлик билан иштирок этишди маҳаллалар кўчалари, уйлар атрофлари тозаланиб, янада маҳаллалар файзли ва кўркамга айланди. Албатта соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, оилаларда, хонадонларимизда тозалаш ишларини олиб боришимиз, маҳаллаларни обод бўлишида катта роль ўйнайди.

Шундай жараёнда хиёбонлар, болалар дам олиш майдончалари ҳам тозаланиб, ҳашар иштирокчиларини кайфияти ҳам яхшиланиб борилди.

Бугунги ҳашар жараёнида «Кексалар маҳалламиз кўрки ва фахридир» мазмунида «Варахша» ва “С.Айний” маҳалла бинолари олдида ёши улуғ нуронийларимиз дам олишлари мақсадида шу ҳудуддан сайланган халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгаши депутати А.Аҳмедов ташаббуси ва ҳомийликлари асосида дам олиш жойлари барпо қилинди. Чиройли ўриндиқлар ўрнатилиб, маҳалламиз янада файзли бўлиши учун маҳалла фаоллари, нуронийлари ҳамжиҳатлик билан ободлаштириш ишларида фаол ва намунали иштирок этдилар.

Албатта, ҳашар ишларини ташкиллаштириб, оилаларнинг иштирокларини таъминлашда уй вакилларидан Ф.Раҳматова, З.Авезова, Б.Саидов, Ф.Сайфуллаевлар алоҳида жонбозлик кўрсатдилар.

Гулнора Кенжаева,
«Адолат» СДП
Бухоро шаҳар Кенгашининг
«Аёллар қаноти» раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+