Ҳашар – ўзбекнинг азалий урф-одати

18.03.2024 17:03:47

Ҳашар – халқимизнинг бетакрор қадрияти. У чор-атрофни янада обод, покиза бўлишида алоҳида аҳамият касб этиши билан бирга, одамларда якдиллик, ўзгаларга кўмак қўлини узатиш, ҳамжиҳатлик, аҳиллик каби фазилатларнинг янада кучайишига, мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган умумхалқ хайрия ҳашари "Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки" шиори остида ўтказилмоқда.
Хашардан кўзланган мақсад – маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ҳамда бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат. Бундан ташқари, шу куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатилади.


Наврўз байрами арафасида ўтказилаётган ҳашар маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар жойлари, ташкилотлар, таълим муассасаларида ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилмоқда.
Ўтказилаётган ҳашарда “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ва туман ва шаҳар Кенгашлари, депутатлар ҳашарда фаол иштирок этишиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
Партиямиз ходимлари томонидан жойларда 100 дона манзарали ва 53 дона мевали кўчатлар экилди.Умумхалк хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Ҳашар орқали ёшлар онгига ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик ғояларини чуқур сингдириш, ўз уйини, маҳалласини, иш жойини озода сақлаш, унинг обод бўлишига ўз ҳиссасини қўшиш каби масъулиятни шакллантиришдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+