Ҳашарчиларга эҳтиром кўрсатилди

19.03.2024 10:03:45

Халқимизда бошқа халқлар ҳавас қилса арзийдиган қадриятларимиз бисёр. Шулардан бири бу ҳашар. Ҳашар тадбирлари юртимизда анъанага айланиб, тозалик, кўча-хиёбонларни обод қилиш, дарахтларга ишлов бериш, атроф-муҳитни озодалигини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.
Бу борада Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан кенг жамоатчиликни жалб қилиб келаётган “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида ҳашарчиларнинг воҳамиз бўйлаб партиямиз рамзи акс этган махсус кийимларда фаол иштирок этаётгани кўзни қувонтиради.


Хусусан, партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши фаоллари, депутатлари “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида “Машъал” маҳалла ҳудудида ташкил этилган ҳашарда боғ-роғларни тозалаш, кўчат экиш, дарахтларга ишлов бериш каби ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этишди ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, партиянинг лойиҳалари тўғрисида кенг тушунчалар беришди. Фаол ҳашарчиларга эҳтиром кўрсатилиб, партиянинг совғалари топширилди.
Ҳашар қизиқарли суҳбатлар, яхши ниятлар билан кўчатларни ерга қадаш, шукроналик туйғуларни изҳор этиш билан мароқли кечди.
Воҳамизда бу каби тадбирлар уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Рустам БОЛТАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят, Урганч шаҳар Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+