Ҳеч ким эътибордан четда қолмади

13.04.2024 16:04:56

Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Фарғона вилоят, Қўштепа туманидаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги эҳтиёжманд, ёлғиз яшовчи, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган, жами 500 дан зиёд оилаларга саховатпеша инсонлар ташаббуси билан 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Бу хайрли тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг халқ депутатлари Фарғона вилоят, Қўштепа туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоси, «Марғилон саховати » хайрия ҳаракати раҳбари Аъзамжон Аҳмаджонов ва туман Кенгаши раиси Илҳомжон Қосимов ҳам фаол иштирок этишди.
Ўтган 2023 йилда ҳомийлар кўмаги билан 10 нафар ночор оилаларга мукаммал уй-жойларни қуриб, фойдаланишга топширишда бош-қош бўлган депутатимиз Аъзамжон Аҳмаджонов бошқа ҳудудларидаги эҳтиёжманд оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга гиламлар ҳам совға қилди.
Бу эътибордан қувонган оилалар байрамни қувонч билан нишонлашди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+