Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва уларнинг олдини олиш

16.04.2024 15:04:24

Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси Олмазор туман Кенгаши томонидан «Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва уларнинг олдини олиш» мавзуси доирасида учрашув ташкил этилди.
Тадбирни Тошкент фармацевтика институти ректорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Болтабоева Барнохон Хамиджановна очди.
Учрашув давомида Республика Жамоат хавфсизлик институти доценти, майор Ж. Отаниёзов «Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш» мавзусида маърузаси билан иштирок этди.


Дарҳақиқат, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бугунги кунда нафақат мамлакатимизда, балки жаҳонда тобора долзарблик касб этаётгани, унинг олдини олишда барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги тадбирда алоҳида таъкидлаб ўтилди.


Тадбир давомида сўз олган Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгаши раиси С. Каршиев «Оилавий муросасизлик - жамият кушандаси» мавзусида маърузаси билан иштирок этиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Ўзбекистон "Адолат" СДП,
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+