Ҳуқуқшуносликни орзу қилган ёшларга эътибор шуми?

17.07.2024 18:07:52

Маълумки, "Юриспруденция" йўналиши мавжуд олий таълим ва ҳарбий ўқув юртларида кириш синовларида умумтаълим мактабларининг "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фани бўйича имтиҳон саволлари тайёрланади. Жорий йилинг 2024-2025 ўқув йили учун "Юриспруденция" йўналишига топширган абитуриентлардан имтиҳон варақасига киритилган саволлар бўйича кўплаб эътирозлар келиб тушмоқда!
Негадир Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги эндигина 18 ёшни қарши олган мактаб битирувчиларни юрист даражасида билимга эга соҳа вакиллари ҳисоблаган бўлишса? Имтиҳон саволларида дарсликда мавжуд бўлмаган Жиноят кодексидан моддалар келтирилиб, қайси ҳуқуқ нормаси эканлиги сўралгани ёки метрополитендан фойдаланиш қоидаларини бузиш қайси маъмурий жавобгарлик кодексида келтирилгани ва бошқа шунга ўхшаш кодексларнинг санксиялари сўралган.  Йиллар давомида фақат дарсликлар ва Ўзбекистон кониституцияси бўйича тайёргарлик кўриб келган, келажакда қонун ҳимоячиси, адолатпарвар судья бўлишни орзу қилган ёшларимизни бу даражада қийин аҳволга солиб қўйиш кимга керак? Синов саволларини тузишда ёшларнинг билим ва  кўникмаларини, албатта, эътиборга олиш керак, деб ҳисоблайман.

Фурқатжон БОЙМИРЗАЕВ,
"Адолат" СДП
Уйчи туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+