Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият

26.04.2024 11:04:06

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Бухоро давлат университети ҳамкорлигида партиянинг «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият» лойиҳаси доирасида «Аёлларни зўравонликдан ҳимоялаймиз» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Учрашувда вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзоси Санжар Майдонов, олийгоҳнинг ўқитувчи ва ишчи ходимлари, талабалар ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда С.Майдонов сўзга чиқиб, зўравонликка учраётган аёлларни ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланганлиги, бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигига тўхталиб ўти.
Дарҳақиқат, хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳақида гап кетганда, нафақат бу ҳуқуқларни таъминлаш ҳақида, балки бу муаммо қай даражада долзарблигини тушунтириб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Хусусан, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда зўравонликнинг 4 тури кўрсатиб ўтилган. Зўравонлик ҳолатлари бўйича аниқланган ёки келиб тушган барча хабарлар ўрганиб чиқилиб, бундай салбий ҳолатнинг олдини олиш мақсадида ҳимоя ордерлари бериш амалиёти жорий этилди.

Шунингдек, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 30-моддасида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига ёрдам кўрсатган шахсларга маълум бўлиб қолган барча шахсга доир маълумотлар тегишли қонун ҳужжатлари билан қўриқланиши, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг шахсига доир маълумотлари ишониб топширилган ҳамда касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан бу маълумотлар ўзига маълум бўлиб қолган, ушбу маълумотларни ошкор этишга йўл қўйган шахслар қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилиши ҳам белгилаб ўтилганлигини С.Майдонов таъкидлаб ўтди.
Шу боисдан, тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил ҳамда зўравонликдан жабрланган шахсларга доир маълумотлар сир сақланади. Кўнгилсиз ҳолатлар бўйича хабар берган шахсларнинг ҳам маълумотлари ошкор этилмайди.
Бундан ташқари, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши ҳам мазкур Қонун асосида белгиланган.

Тадбир баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига «Ёшлар парламенти» аъзоси томонидан жавоб олдилар.

Моҳигул Раҳимқулова,
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+