Ишчи гуруҳ Ховос туманида ўрганишлар олиб бормоқда

28.03.2024 16:03:40

2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида белгиланган муҳим вазифаларнинг Сирдарё вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, «Адолат» СДП фракцияси раҳбари Зуҳра Ибрагимова бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Иномжон Қудратов, Шерзод Қулматов, Нодира Джанибековалар Ховос туманидаги «Қайирма» МФЙда бўлишиб «махалла еттилиги» фаолияти билан танишдилар.


Маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини ва ҳамкорлигини самарали таъминлаш хамда «Маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг 137-қарори юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот олинди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+