«Истеъдод» клуби 10 ёшда

09.04.2024 16:04:19

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши қошида таъсис этилган «Истеъдод» клубининг ташкил топганига 10 йил тўлиши муносабати билан Урганч шаҳридаги 29-сон умумтаълим ўрта мактабида «Истеъдод клуби ёшлар интилган маскан» мавзусида маънавий-маърифий тадбир иштирокчи ёшларнинг фаоллиги билан қизғин кечди.
Тадбирда партия фаоллари, ижодкорлар ҳамда мазкур мактабнинг ўқитувчилари ва «Истеъдод» клубининг аъзолари иштирок этишди.


Маълумот ўрнида айтиш жоизки, «Истеъдод» клуби» (аввалги «Адолат жилғалари» истеъдодлар клуби) 2014 йил 5 апрель куни «Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгашининг №108 — Ижроком йиғилиши қарори билан таъсис этилган. Унда шеърият, журналистика ва сўз санъати йўналишлар бўйича ёшларга машғулотлар ўтказилиб келинмоқда. Машғулотлар ёпиқ бинолар ва табиат қўйнида ташкил этилмоқда. Шунингдек, воҳада жойлашган тарихий обидалар жойлашган мажмуалар, кутубхоналарга ижодий саёҳатлар уюштирилмоқда.


2015 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлимининг «Эҳтиром ёрлиғи» билан тақдирланди.
2019 йилда клубнинг 25 нафар фаол аъзоси қаламига мансуб бўлган ижод намуналар жамланиб, «Истеъдод гулшани» номли шеърий жамоат китоби нашрдан чиқди.
2019 йилда партиянинг Сиёсий Кенгаши томонидан Хоразм тажрибаси сифатида барча ҳудудий Кенгашлар фаолиятига тақдим этилди. Клубнинг илк қалдирғочларидан Акбарбек Атабаев «Президент стипендияси» ҳамда «Китобсеварлар» республика кўрик-танловида биринчи ўринни олиб, «Матиз» енгил автомашинаси, Раҳматжон Бобожанов «Мард ўғлон» кўкрак нишони билан тақдирланди. Клубнинг собиқ аъзолари турли соҳаларда нуфузли вазифаларда фаолият олиб боришмоқда.


Бугун бўлиб ўтган байрамона тадбир ҳам клуб аъзоларининг фаоллигида қизиқарли бўлди, унда клубнинг турли соҳада фаолият олиб бораётган собиқ аъзолари, клубнинг вилоятда тутган ўрни, унинг самарали фаолияти тўғрисида сўз юритилди.
Ёш ижодкорларнинг ижодларидан намуналар ва уларнинг фикрлари эшитилди ҳамда фаоллар томонидан таклиф ва тавсиялар берилди.


Асалой Қадирова, 29-сон умумтаълим ўрта мактаб ўқувчиси, клубнинг янги аъзоси:
– Бугун ҳаётимда унутилмас кун бўлди. Ҳар гал қораламамни ўқиб, шеър ёзиш қўлимдан келмайди, менда ундай иқтидор йўқ, ёзганларим ўхшамаяпди, деган хаёллар ишончсизлигимга сабаб бўлмоқда эди. Тадбирда сўзга чиққан устозларимизнинг маслаҳатлари, уларнинг ижод бўйича бошидан кечирган ҳаётий воқеалари эътиборимни тортди. Қизғин суҳбатдан сўнг шеъриятга бўлган ихлосим, орзуларим яна уйғонди. Ҳозирдан-оқ ўз устимда кўпроқ ишлашни, бўш вақтимдан самарали фойдаланишни бошладим. Клубга аъзо бўлганимдан жуда хурсандман.


Бир сўз билан айтганда, «Истеъдод» клубимиз орқали иқтидорли ёшларни ижод оламида ва уларни истеъдодларини юзага чиқариш орқали жамиятда муносиб ўринларга эга бўлганини кўриш олдимизга қўйган энг асосий ва олий мақсадларимиздан биридир.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+