"Конституция — ёшлар нигоҳида"

31.03.2024 17:03:16

Ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, Конституциясининг мазмун-моҳиятини пухта ўргатиш, маънавий-маърифий саводхонлигини ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни қонунларини билиш, ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида “Адолат” социал демократик партияси Тайлоқ туман Кенгаши томонидан тумандаги 22-сон ўрта таълим мактабида, "Конституция  — ёшлар нигоҳида" номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда инсонпарварлик, демократик ва адолатпарварлик тамойиллари акс эттирилган тасвирий асарлар, кўргазмали воситалар жумладан, ҳуқуқий-ахлоқий мазмундаги кўргазма ташкил этилди.
Йиғилганларга халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Дилафруз Улуғбоева янгиланган Конституция тўғрисида гапириб ўтди.

Нилуфар Акрамова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тайлоқ туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+