Корхоналар таъсисчиси "Адолат" СДП аъзоси

29.03.2024 15:03:57

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши "Toys city" МЧЖ билан ҳамкорликда ишчи ходимларнинг сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда иштирок этган 40 нафар корхона ходимларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси М. Дадахўжаева томонидан маъруза қилинди ва ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга керакли жавобларни олишди. Мазкур тадбирда ишчи ходимлар ўзлари учун яратилган шарт-шароитдан мамнун эканликларини билдириб ўтишди.


Шунингдек, "Toys city" МЧЖ билан ҳамкорликда намунавий Бошланғич партия ташкилотини тузиш ва аъзолар сонини кўпайтириш бўйича келишиб олинди ҳамда корхонада ўз фаолияти билан бошқаларга намуна бўлаётган ишчи-ходимларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган "Toys city", "Grelito Pharm","Trade GLT"," Ibrohim 999","MR Toy Product" корхоналар таъсисчиси Аминов Анвархон Казимович "Адолат" СДП аъзолигига қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномаси тақдим этилди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+