Маҳаллаларда “Адолат” боғи

02.04.2024 15:04:43

Андижонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш авж паллага кирди. Бу ҳаракатда Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишни партиядошларимиз ўз яшаш хонадонларидан бошлашди. Ҳар бир партия фаоли 10 тупдан кўчат экиш ташаббуси илгари сурилди. Умумий ҳисобда дам олиш кунлари андижонлик “адолатчилар” хонадонларига 3 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчат экишди.


Мадаминжон Мадазимов, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси:
- Бутун республикамизда амалга оширилаётган “Яшил макон” лойиҳасини қўллаб-қувватлаймиз. Ўз хонадонини обод қилган инсон кўчаси ва маҳалласини ҳам обод қилади. Партиядошларимиз ўзлари яшайдиган маҳаллаларда тарғибот ишларини ҳам олиб бормоқда. Энг намунали иш ташкил этган сафдошимиз рағбатлантирилади. Асосийси, маҳаллаларда “Адолат” боғлари яратилмоқда. Партиядошларимиз кириб борган хонадонларда кўчат экиш билан бирга ободонлаштириш ишлари ҳам қизғин давом этяпти.
Ҳар бир ишда ташаббускор “Ёш адолатчилар” яна фаоллик кўрсатяпти. Улар кексалар яшайдиган хонадонларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+