Муаммоларнинг аксарияти жойнинг ўзида ечим топди

02.04.2024 13:04:08

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати - Мақсуд Қурбонбоевнинг хонқалик ва янгиариқлик сайловчилари билан очиқ мулоқотлари ташкил этилди.
Депутат Янгиариқ туман ҳокими Камал Атажанов билан ҳамкорликда тумандаги 15-сон болалар ва ўсмирлар мусиқа мактабида сайловчилар учун қабул ташкил этилди ва кўплаб муаммоларни бартараф этилишига эришилди.
Жумладан, тумандаги “Киллавит” маҳалласидаги ички йўлларнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолгани тўғрисидаги маҳалла фаолларининг мурожаатлари эътиборга олинди ва депутат - Мақсуд Қурбонбоевнинг тегишли мутасаддиларга жойнинг ўзида қилган мурожаати қаноатлантирилиб, ички йўллардаги муаммолар шу чорак давомида бартараф этиладиган бўлди.


“Тузлоқ” маҳалласида яшовчи Умида Султонова соғлигидаги муаммолардан азият чекаётганини баён этиб, даволанишда амалий ёрдам сўради. Мурожаатчига туман Тиббиёт бирлашмасида соғлигини тиклаб олиш учун йўлланма берилиши кўзда тутилди.


“Қўнғирот” маҳалласида яшовчи Оводон Машарипова 2-гуруҳ туғма ногирон, 1972 йилда туғилган қизи Шарофат Раҳимовани шифохонада ётиб даволаниши учун қилган мурожаати ҳам ечим топди ва туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан муолажа бошлаб юборилди.
Шунингдек, қабул давомида бандлик, уй ҳужжатларини лойиҳалаштириш, уй-жой олиш, тадбиркорлик, кредит олиш ва бошқа кўплаб масалалар юзасидан мурожаатлар ўрганилди ва аксарияти жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+