Мудофаамиз мустаҳкам бўлсин

14.01.2022 12:01:39

 Янги Ўзбекистон инсон қадри устувор бўлган жамият сифатида  барпо этилмокда. Бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янги ислохотларнинг ҳақиқий муаллифига айланяпти. Бугун кенг жамоатчилик муҳокамасида турган Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси бу йўлда биз учун дастуриламал бўлиши шубҳасиз.

  Лойиҳа 7 та йўналишдан иборат бўлиб,  ҳар бир қўйилаётган вазифа Ўзбекистоннинг ривожланишига хизмат қилади. Халқ вакили сифатида унинг ҳар бир йўналишини қайта-қайта ўқиб чиқдим. Жамоатчилик орасида бу борада тушунтириш ишларини олиб бориш билан бирга фуқароларнинг фикрларини ҳам ўрганяпман. Чунки юртдошларимиз эртанги кунга, қабул қилинаётган хужжатларга бефарқ эмас.

Шу ўринда лойиҳадаги мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш йўналишини қўллаб-қувватлайман. Фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш,
давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш катта мақсад. Негаки бу қанчалик заруратга айланганини ҳар биримиз гувоҳи бўлиб турибмиз Ҳарбий хизматчиларимизга қанча кўп эътибор қаратилса арзийди. Юртнинг тинчлиги, оиламиздавги хотиржамлик улар билан. Айниқса, қўшни давлатларда турли кўнгилсизликлар кузатилаётган бир вақтда бу жуда зарур.

Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни ривожлантириш ҳам долзарб аҳамиятга эга. Агар қўшничилик яхши йўлга қўйилса ҳар қандай муаммонинг олдини олиш мумкин. Буни бир сўз билан сиёсий муносабат дея баҳолаб бўлмайди. Аҳил қўшничилик ҳар соҳада керак.

Бир сўз билан айтганда, лойиҳа келгуси беш йилликда Ўзбекистоннинг  янада юксалишига хизмат қилади.

Дилфуза Аҳмедова,

халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+