Муносабат: Биз доим фаолмиз!

27.07.2024 13:07:40

Республикамизда навбатдаги муҳим сиёсий жараён – Олий  Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайлов кампанияси бошланди. Албатта,  илк бор  аралаш сайлов тизимида  ўтказиладиган бу жараён ҳар бир сиёсий партия ва унинг фаоллари  учун ўзига хос босқич ҳисобланади. 

Марказий сайлов комиссияси томонидан  куни кеча сайлов кампаниясига старт берилиши зиммамиздаги масъулиятни оширди.  Амалдаги қонунчилик асосида сайлов кунига қадар бажариладиган ишлар масъулиятли. Биз нафақат партиямизнинг мақсад ва ғоялари, балки Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларнинг фаол тарғиботчиси сифатида ҳам жамоатчилик орасига кириб боришимиз лозим.   

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий кенгаши раиси Робахон Маҳмудова бўлажак сайлов жараёнларига партия томонидан катта масъулият билан бор куч ва имкониятлар ишга солинишини маълум қилди. Ўз ўрнида партия етакчиси “Сайловга пухта тайёрланиш, юрт тараққиётига дахлдор ва чуқур таҳлилларга асосланган ғоя ва таклифларни илгари суриш жуда муҳим. "Адолат" партияси ушбу муҳим сиёсий жараёнга бор куч-имкониятини ишга солиб, катта масъулият ва юксак умидлар билан қизғин тайёргарлик кўрмоқда”, дея таъкидлади. 

Чиндан ҳам биз “адолатчилар” жамият ривожи билан боғлиқ энг долзарб вазифаларни илгари суришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўймоқдамиз. Бунинг учун бутун кучимизни ишга соламиз. Сайловга тайёргарлик даврида ҳар бир кун ғанимат. Ҳудудий партия кенгашлари ва партия фаолларидан жамоатчилик билан ишлаш, тарғибот тадбирлари, энг муносиб номзодларни илгари суришда фаоллик талаб этилади. Партиямизнинг танилувчанлигини ошириш билан сайловчилар ишончини мустаҳкамлаш бу борада энг биринчи даражали вазифа демакдир!

Мадаминжон МАДАЗИМОВ,

“Адолат” СДП

Андижон вилояти кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+