Одоб-ахлоқ, тартиб-интизом ва ҳақ-ҳуқуқ ҳақида тушунча

16.04.2024 10:04:53

Инсон ҳаёти давомида ҳар куни одоб-ахлоқ, тартиб-интизом ва ҳақ-ҳуқуқ ҳақида бир тушунча олиб, турмуш тарзини ўзгартириб боради. Лекин инсон ҳаёт қонунларидан ташқарида ўзбошимчалик билан яшайдиган бўлса, албатта, қайсидир бир хатога йўл қўяди ёки ҳуқуқини билмаслиги сабабли изтироб чекади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, хатоси учун кимдир жамият олдида, кимдир жамоа олдида ва яна кимдир қонун олдида жавоб беради.
Чуст туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактаби педагог ходимлари ва юқори синф ўқувчилари даврасида «Конституциянинг жамиятдаги ўрни» мавзусида ўтказилган тадбирда Қомусимизнинг таълимга тегишли бўлган моддаси ўрганиб чиқилди.

«Адолат» СДП туман кенгаши раиси Бекзод Сиддиқов ушбу мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акрамжон Ошиқов билан биргаликда тадбир иштирокчиларини Конституциянинг lX бобига тегишли бўлган 50-моддаси билан таништириб ўтишди.
Маърузачилар қонунда ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга эканлиги; давлат томондан узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ривожланишини таъминлаши; мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароит яратилиши; давлат томонидан бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олиш кафолатланиши; умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги; мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратида экани; таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланиши ҳақида батафсил тушунча бериб ўтишди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+