Она тилим, сарчашмангдан сархуш дилим

21.10.2021 13:10:20

21-октябрь - ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан  Урганч давлат университети академик лицейда  “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши, Ёзувчилар ушмаси вилоят бўлими, мазкур лицей  ҳамкорлигида "Она тилим сарчашмангдан сархуш дилим" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан  1989 йил 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат мақоми берилган кун, тил нафақат  муомала воситаси, балки тил ҳар бир миллатнинг кўзгуси, унинг ҳақиқий сарчашмаси экани тўғрисида ёшларга атрофлича  тушунчалар берилди.

Шундан сўнг, иқтидорли ёшларга партиянинг "Адолат дўпписи ва белбоғи" совғалари ҳамда сертификати,  фаол ўқитувчиларга ташаккурномалар тақдим этилди.

                                                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                         “Адолат” СДП

                                                                           Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

                                                    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+