Озодлик ҳам улкан бахт, уни қадрлаш зарур…

09.04.2024 14:04:32

Озодлик инсон учун барча нарсадан қадрлироқ неъматдир. Тақдир тақозоси билан билиб-билмай жиноят кўчаcига кириб қолган ёки ўз ҳаётидаги турли муаммолар сабаб жамиятда ўз ўрнини тополмай сарсон бўлган инсонларни ҳалол турмуш кечиришга ўргатиш, уларга қайта имкон бериш ҳам халқимизга хос асрий қадриятдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрь кунидаги «Жиноят ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февраль кунидаги «Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолияти самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Рамазон байрами арафасида Фарғона шаҳар шаҳар Ички ишлар органлари пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар иштирокида навбатдаги тадбир ташкил этилди.


Унда Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партиясидан халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашига сайланган депутат, ҳуқуқшунос Бунёд Аҳмадалиев ҳисобдаги шахслар билан қайта жиноят содир этишнинг олдини олиш, жамиятга мослашиш, қонунларга, жамиятимизда ўрнатилган-тартиб қоидаларга қатъий риоя қилиш, шунингдек, озодлик ва оила қадр-қимматини янада теран англаш борасида суҳбат ўтказди.
Шунингдек, уларни қизиқтирган саволлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+