Партия патронажи”: “Адолат”ни танладим

29.03.2024 12:03:22

«Адолат» СДП сафига янги аъзоларни қабул қилиш, уларга аъзолик гувоҳномаларини ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган жойга бориб топшириш ишлари Олот туман Кенгаши раиси А. Қорёғдиев томонидан манзилли ташкил этилди. “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида Олот тумани Камбағалликни қисқартириш бандликка кўмаклашиш бўлими ходими Қ. Худойназаров партия аъзолигига қабул қилинди. Партиядошимиз билан партия лойиҳалари доирасида тадбирлар ташкил этиш, ўзаро ҳамкорликда ишлаш юзасидан келишиб олинди.
Қодир Худойназаров , Олот тумани Камбағалликни қисқартириш бандликка кўмаклашиш бўлими ходими:
- “Адолат” СДП фаолиятини кузатиб бораман. Бугун унинг мақсадлари жамиятимиз ривожига қаратилганига гувоҳ бўлдим. Айниқса, фуқароларнинг муаммоларига ечим топиши менга маъқул бўлди. Шу сабаб партия аъзолигига қабул қилиндим. Энди мен ҳам “Адолат” партиясининг аъзосиман.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+