Партиядош ҳамширалар беллашди

10.04.2024 12:04:06

Урганч тиббиёт техникумида Ўзбекистон Республикаси «Ҳамширалар ассоциацияси» Хоразм вилоят бўлинмаси томонидан 2024 йил «Ёшлар ва бизнесни қўллаб- қувватлаш йили» ҳамда 7 Апрель — «Халқаро саломатлик куни» муносабати билан «Ҳамшира — спорт элчиси» шиори остида вилоятдаги барча тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган ҳамширалар ўртасида спорт спартакиадаси ташкил этилди.


Қувонарлиси, ушбу мусобақада Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида фаолият олиб бораётган партиядош ҳамширалар ҳам спортнинг шахмат, югуриш, арқон тортиш, волейбол ва бошқа турлари бўйича фаол иштирок этишди.
Сафдошларимиз жамоаси спортнинг югуриш бўйича иккинчи ўринни қўлга киритиб, бошқа йўналишларда ҳам фаол иштирок этишди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон « Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+