Қабристонларни обод этайлик!

16.04.2024 16:04:45

Муқаддас динимизда қабристонни зиёрат қилиш катта савоблар қаторига киритилган. Зеро, марҳумларнинг қўним топган масканларни обод қилиш ва уларнинг ҳақларига дуода бўлиш инсоний бурчимиздир.
Миллий қадриятларимизни асраш, ўтган аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни обод қилиш мусулмончилик вазифамиздир. Чунки, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари атрофга ўзгача файз, гўзаллик, қалбга сурур-ифтихор бахш этади.
Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш, бу масканларни халқимизнинг зиёрат қилиши, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишларни тизимли ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини янада ошириш муҳим вазифалар қаторига киради.


Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Фахриддин Матасимов ташаббуси билан шаҳардаги “Чамбил” маҳалласига қарашли қабристонининг обод бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шижоати баланд бу депутат барча қишлоқ аҳлини эзгу мақсад сари бирлаштириб, саховатпеша инсонлар кўмагида хайрли ишларнинг бошида турибди.
Қабристоннинг ташқи кўринишини обод қилишга эътиборимизни қаратиш билан бирга, марҳумларни хотирлаганимизда ва қабристонларга зиёратга борганимизда, биз тирикларнинг зиммамиздаги ҳақларини ихлос билан адо этишимиз, одоб-ахлоқни ўзимизга лозим тутсак, қабристонларимизнинг ҳар томонлама обод бўлишига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз - деди депутат Фахриддин Матасимов.
Таъкидлаш жоизки, қабристон ҳудудида амалга оширилган ишларга партиямиз фаоллари ва маҳалла аҳолиси, қишлоқнинг фаол ёшлари иштирок этишди. Қабристонга манзарали дарахт кўчатлари, райҳон ҳар хил гул кўчатлари экилди. Қисқаси қишлоқ қабристонида бошланган бу хайрли ишлар кўпчиликни бирлаштирди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+