"Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам"

02.04.2024 14:04:31

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят Бухоро шаҳар бўлинмаси ҳамда "Варахша" МФЙ ҳамкорлигида, "Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янги босқичга кўтариш, жамиятимизда маҳалланинг ўрни ва нуфузини янада юксалтириш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, маҳаллабай ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиш, асрий қадриятларни асраб-авайлаш, халқимиз орасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларида маҳалланинг ўрнига ҳам маҳалла фаоллари томонидан тўхталиб ўтилди.


Шунингдек, тадбир якунида маҳалла нуронийлари бошчилигида ёшлар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди. Ғолиб ёшларга китоблар совға қилинди.

Гулбаҳор Хадиева
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Бухоро вилоят Бухоро шаҳар бўлинмаси мутахассиси,
партия фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+