Саховатпеша депутат

10.04.2024 12:04:33

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Қудрат Жуманиёзовни кўпинча сайловчилар ёнида, савоб ишлар бошида учратиш мумкин.
Депутат сайловчиларни ўйлантириб келаётган муаммоларни бартараф этишга эришаётгани билан бир қаторда, мамлакатимизда нишонланадиган барча байрамлар арафасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилаларга моддий, беминнат ёрдам бериб келмоқда.
Қудрат Жуманиёзов Рамазон ҳайити муносабати билан "Юқори-боғ", "Гулшан", "Ҳамжиҳатлик", "Саховат", "Жамбул", "Оби-ҳаёт", "Бинокор" ва "Олма боғ" маҳаллаларида яшаётган сайловчилари билан учрашиб, ёрдамга муҳтож оилаларнинг 40 нафарига озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.


Бир сўз билан айтганда, депутатнинг бу каби саховат амаллари юртимизда меҳр-оқибат, инсон қадр-қимматини улуғлаш каби туйғуларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+