Табиат мусаффолиги йўлида

27.11.2021 15:11:38

Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилди.

 

Бугун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Адолат” СДП ҳамда  Тошкент шаҳар Учтепа туман ҳокимяти ҳамкорлигида туманнинг "Янгиҳаёт" МФЙ ҳудудида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия ходимлари ва фаоллари, ҳокимят вакиллари, Миллий гвардия Тошкент шаҳар қўриқлаш хизмати ходимлари иштирокида 60 туп дарахт экиб,  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Ушбу “долзарб 40 кунлик” кўчат экиш акциясида партия фаоллари ва депутатлар фаоллик кўрсатишмоқда.

“Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+