Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик

16.04.2024 14:04:36

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик” ижтимоий лойиҳаси амалиётга кенг татбиқ этилаётганлиги ва жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги таҳсинга лойиқ.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда “Адолат” СДПнинг фаол иштирокини таъминлаш, партиянинг ёшлар сиёсатига доир ғояларини рўёбга чиқариш, умумтаълим мактабларидаги ички тартиб-қоидаларни янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг кийиниш маданиятини юксалтириш, мақсадсиз пул йиғимларига чек қўйиш ҳамда мактаб ҳаётида жамоатчиликнинг роли ва самарадорлигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.


“Адолат” СДП Навбаҳор туман Кенгаши томонидан тумандаги 19-умумий ўрта таълим мактабида Миллий гвардиянинг туман бўлимидан мактабга бириктирилган вакил, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ёшлар иштирокида жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган “Ўқувчилар маънавияти ва кийиниш маданияти” мавзусидаги давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Унда дастлаб тадбир иштирокчилари ўқувчилар томонидан тайёрланган “Мактабимиз формаси” деб номланган кўргазма билан танишишди.
Тадбирда таъкидланганидек, таълимга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда унинг самарали бажарилишида муносиб иштирок этиш, таълим муассасаларида ва мактаб ўқувчилари орасида ижтимоий тенгликни таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш давр талабига айланди. “Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик” ижтимоий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар тумандаги бошқа таълим муассасалари бўйлаб давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+