“Яшил макон” лойиҳаси Боғотда

02.04.2024 13:04:54

Юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш, ободончилик ишлари айни қизғин паллага кириб бормоқда.
Бу борада партиямиз фаолларининг ҳам изчиллик билан дарахт ва гул кўчатларини экиш, ҳудудларни яшил маконга айлантиришдаги муносиб ҳиссалари юртимиз чиройини янада ошиб боришида аҳамияти катта бўлмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон "Адолат" СДП Боғот тумани Кенгаши депутати Шермат Матчановнинг саъй-ҳаракатлари билан партия фаоллари, туман "Деҳқон бозор" МЧЖ ишчи ходимлари билан ҳамжиҳатликда тумандаги “Беруний”, “Меҳнатгули”, “Навбаҳор” ва бошқа бир қатор маҳалларда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ободончилик, кўчат ўтказиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Шермат Матчанов, туман Кенгаши депутати, лойиҳа иштирокчиси:
– Юртимизда турли байрамлар, муқаддас саналар олдидан умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши йўлга қўйилган. Миллатимиз анъаналарига хос бўлган ҳашарнинг қадрият даражасига кўтарилгани ҳам бежиз эмас. Халқимиз ҳашарни меҳр-оқибат, ишонч ҳамда дўстлик ришталарини мустаҳкамловчи восита сифатида эъзозлаб келади. Халқимизнинг бирдам бўлиб, атроф-муҳит софлигини сақлашга, кўчатлар экиб, гўзаллик яратишга бўлган иштиёқи қувонарли бўлмоқда.
Ҳашар давомида тумандаги Урганч кўчаси йўл бўйлари, “Деҳқон бозор” МЧЖ олд қисми ҳам ободонлаштирилиб, мевали ва манзарали 1000 туп кўчат экилди ҳамда дарахтларга шакл берилди.
Шунингдек, эзгу тилаклар, шукроналик туйғулари, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қадриятларимиз тўғрисидаги дилдан суҳбат ҳамда ишонч ва меҳр билан экилган кўчатлар кун келиб, юртимиз кўркига кўрк қўшишига шубҳа йўқ.

Саодат МАШАРИПОВА,
Ўзбекистон "Адолат" СДП
Хоразм вилоят Боғот туман Кенгаши
"Аёллар қаноти" раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+