Ёрдамга муҳтожлар ёлғизлатиб қўйилмайди

11.06.2024 11:06:29

Қўйли ака Нарзуллаевни қашқадарёликлар фидойи, саховатпеша депутат сифатида эъзозлашади. Унинг бевосита ғамхўрлиги туфайли Миришкор туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар, хусусан, Помуқ шаҳарчаси обод бўлиб бораётир. Биргина шу йилнинг ўзида аҳоли талаби асосида ва депутатнинг саъй-ҳаракати билан Барҳаёт маҳалласида йўллар, жоме масжиди таъмирланди. Ҳар қайси кўчага ёритувчи чироқлар ўрнатилди. Депутат кўмаги билан 22-сонли умумтаълим мактаби ва элликка яқин давлат хизматчиларининг уйлари жорий таъмирланиб, замонавий қиёфага келтирилди. Биз юқорида Қўйли акани мурувватли депутат эканлигини тилга олиб ўтган эдик. Ҳақиқатдан ҳам шундай.

-Мен боқувчиси йўқ, ўзгалар парваришига муҳтожман,-дейди Помуқ МФЙда яшовчи нуроний Равил Толачов.- «Адолат» СДПдан сайланган депутат Қўйли Нарзуллаев менга икки хонали шинамгина уй қуриб бердилар. У кишининг одамийлиги, меҳрибонлиги, саховатпешалигидан мамнунман. Ҳозирги кунда ушбу уйда тинч, осуда яшаб келмоқдаман. Ҳа, инсон қадри улуғланаётган янги Ўзбекистонда яшаётганимдан қалбим ифтихорга тўлади.

Шунингдек, депутат ташаббуси билан Помуқ қишлоғидаги эҳтиёжманд, ночор оила Санобар Бўриеванинг уч хонали уйи ҳам қайтадан қуриб берилди.

Депутат вилоят партия ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида «Саховат –беназир қадрият», «Коррупция-тараққиётга тўсиқ», «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз», «Ёрқин келажакни бирга қурамиз» мавзусидаги тадбирларда фаол қатнашиб келади. Куни кеча Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида ташкил этилган «Коррупция ва ёшлар» мавзусидаги тарғибот тадбирида ҳам 155 нафар ёшлар қамраб олинди.

«Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+