Ёшлар фаоллигини ошириш жамият тараққиётининг муҳим омили

09.04.2024 13:04:28

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашда “Адолат” СДПнинг «Аёллар қаноти» фаолларининг ҳам хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Мўйноқ туманидаги «Орол» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4-сонли умумтаълим ўрта мактаби мажлислар залида “Ёшлар фаоллигини ошириш жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида Мўйноқ тумани ёшлари билан биргаликда давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибой Қаипбергенов, партиянинг Мўйноқ тумани «Ёшлар қаноти» Кенгаши раиси Альбина Иниятова ва партия фаоллари иштирок этди.


Тадбирда дастлаб сўзга Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибой Қаипбергенов чиқди ҳамда «Адолат» СДПнинг ўз дастур ва лойиҳаларида хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юзасидан белгиланган устувор йўналишларга тўхталиб ўтди. Шундан сўнг партиянинг Мўйноқ тумани «Ёшлар қаноти» Кенгаши раиси Альбина Иниятова сўз олиб, хотин-қизлар манфаати бугунги кунда давлат сиёсатининг ажралмас бир қисми бўлгани ва бундай ислоҳотлар даврида барчани фаол иштирок этишга даъват қилди.


Тадбир сўнгида ютуқлар билан биргаликда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан фикрлар билдирилиб, келгусида хатоларга йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+