Жамият тараққиётида аёлларнинг ўрни беқиёс

18.04.2024 16:04:49

   Халқ депутатлари Поп туман Кенгаши депутати Мафтуна Маматова "Хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш - жамият тараққиётининг муҳим омили" мавзусида давра суҳбати ўтказди.
   Давра суҳбатида маҳаллалардан таклиф этилган аёллар ва 31-умумтаълим ўрта мактабининг юқори синф ўқувчилари, педагог ходимлар иштирок этишди. Депутат ҳар бир аёл оила мустаҳкамлиги, фарзанд тарбияси ва рўзғор тебратишда намунали ва ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашда билимли, мулоҳазали бўлиши кераклигини таъкидлаб, қизлар ёшликдан яхши таълим ва тарбия олишса, касб-ҳунар ўрганишса, келажакда муаммоларга дуч келганда ҳам, енгиб ўта олишади, деган фикрларни айтиб ўтди. Зеро, "Ҳунари борнинг зари бор", деб бежизга айтишмаган.

Ўзбекистон "Адолат" СДП,
Наманган вилоят кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+