Номзод аҳоли манфаатлари йўлида таклифлар билан чиқди

03.12.2019 15:12:49

25-Шохруд сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди қўйилган Мақсуд Ҳамидов бевосита фуқаролар билан олиб борган очиқ мулоқоти давомида ўзининг сайловолди дастури билан таништирган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганмоқда.

Дастлаб номзоднинг ишончли вакили у тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни қайд этди.

Албатта, номзод ўзининг дастурида аҳоли манфаатлари йўлида қилиниши керак бўлган аниқ мақсад ва вазифаларнинг мавжудлиги, бу эса уларнинг фаровонлигини таъминлашда муҳим омил эканлигини қайд этди. Хусусан, фуқароларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида номзод дастурида тиббиёт тизимида муаммоларнинг олдини олиш, кадрлар тизимини такомиллаштириш, сифатли ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш масаласи илгари сурилган. Тиббий фаолият устидан давлат-санитария назоратини кучайтириш, дориларни шифокор рецепти асосида берилишини йўлга қўйиш, ижтимоий аҳамиятга эга, юқори самарали хавфсиз дори-дармон ва тиббий воситалар билан арзон нархларда таъминлаш, қалбакилаштирилган ва сифатсиз дори-дармонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, нафақат ҳаётий зарур медикаментлар айланмаси ва сифати, балки чакана савдога тушувчи барча дорилар устидан қатъий давлат ва жамоат назоратини ўрнатиш, дориларнинг ягона электрон базасини шакллантиришни ва унда барча дориларнинг номи, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва савдога чиқарувчиси, чет элдан келтирилган дори-дармонлар учун эса импорт қилувчининг маълумотларини кўрсатадиган электрон тизимни татбиқ қилиш, ҳар бир мактабда малакали тиббий хизматни жорий этиш, болаларга бепул стамотология хизмати кўрсатилишини таъминлаш масалалари юзасидан киритган таклифлари аҳоли томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, тизимдаги баъзи камчиликлар билдирилгач, номзод “Бизнинг ҳар бир ҳаракатимиз албатта, сиз учун! Халқ манфаатини доим устун ҳисоблаймиз, муаммоларингизнинг ижобий ечимини топиш олдимизда турган муҳим вазифадир”, - дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

Жойларда бундай тарғибот учрашувлари давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+