Ёш сайловчилар даврасида

26.11.2019 15:11:47

Жорий йилда парламент ва маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик қизғин паллага кирди. Жойларда ўтказилаётган сайловолди тарғибот тадбирлари хайрихоҳларимиз ва сафдошларимизнинг кўпайишига ҳам хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгашида биринчи бор сайловда иштирок этувчи ёшлар билан ўтказилган “Менинг овозим келажак учун” мавзусидаги давра суҳбати иштирокчиларда қизиқиш уйғотди. Партиямиздан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзодлар қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар, сайлов қонунчилиги, депутат ва сайловчи муносабати хусусида ёш сайловчиларга тушунча бердилар. Партиямизнинг сайловолди дастури билан таништирилди.

Тадбир якунида 10 нафар ёшлар партиямиз сафига кириш истагини билдирдилар. Уларга тантанали равишда аъзолик билетлари топширилди. Энди сайловда улар бизнинг номзодларимиз учун овоз берадилар.

        Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

                                                       вилояти кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+