Фарғонада “Ипотекабанк” ходими мижозларни чув туширди

10.08.2022 14:08:22

“Ипотекбанк” АТИБ Фарғона вилояти филиалида кредит мониторинг бўлими бош мутахассиси алдов йўли билан фуқароларнинг номига жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ажратилишига эришиб, талон-тарож қилганлиги фош этилди.

Аниқланишича,  филиалда ишловчи ходим Б.Х бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида кредит олиш учун банк муассасига келган ва ўзига  олдиндан таниш бўлган фуқаро С.Мга гўёки ёрдам бермоқчи бўлган. Унга  кредит чиқариш эвазига айтган шахс номига ҳам кредит ажратиш учун гаров таъминоти топиб бериш ҳамда ажратиладиган кредит маблағни ўзи қоплашини билдирган.

Фуқаро С.Мнинг қариндошига 320 миллион  сўм кредит ажратилишига эришиб, банк ходими амакисининг номига нақд пул шаклида ажратилган 300 миллион сўм кредит маблағини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Б.Х ва бошқалар жиноий ишларини давом эттириб, банкка мурожаат қолган якка турдаги тадбиркор Б.Рни ҳам чув туширган. Тадбиркорга айланма маблағни тўлдириш мақсадида 600 миллион сўм кредит ажратилишига эришади. 300 миллион сўмини унга бериб, қолганини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Шунингдек, тадбиркор Б.Рнинг кредит қазрдорлигини қоплаш мақсадида берилган 5800 АҚШ доллари пул маблағини кирим қилмай, шахсий эҳтиёжлари учун сарф қилган.

"Ипотекабанк" филиалининг бўлим бош мутахассиси Б.Х ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

М. Сулаймонов, ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+