Ҳомийлар хайрли ишга ошиқмоқда

24.12.2021 17:12:56

Маълумки, мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислохотлар марказида “Инсон қадри учун” ижтимоий аҳамиятга эга бўлган олийжаноб ғояси ётибди.

Зеро, адолат хукмронлик қилаётган давлат ва адолат ғояларига таяниб ривожланаётган фуқаролик жамиятимизда тадбиркорларимиз ижтимоий эътиборга лойиқ қатламларга нисбатан кўплаб инсонпарварлик ва саҳоват ишларини амалга оширилмоқда.

Жумладан, 27-28-29 декабрь кунлари онкологик касалликлар билан оғриган болалар учун “Хаста дилларга меҳр бер!” акцияси доирасида ташкиллаштирилаётган кўчма арча байрам тадбирлари саҳоватпеша ҳомийлар эътиборидан четда қолгани йўқ.

Бугун ўқув қуроллари, китоблар, болалар ақлий қобилиятини ривожлантирувчи ўйинчоқлар BMB Trade Group компанияси томонидан болажонларга байрам совғаси сифатида тақдим этилди.

Ушбу саховат ишлари учун компания кузатув кенгаши раиси Бекзод Акмалович Маматқуловга партиямиз номидан миннатдорчилик билдирамиз!

– Болаларни хурсанд қилиш учун ҳар қандай меҳнатга тайёрмиз. Асосийси, улар соғайиб, бахтиёр фарзандларимиз сафига қайтишсин, – дейди компания директори Азимжон Мирзажонов.

 

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+