Нозик жараён

30.03.2021 16:03:38

Ижтимоий тармоқларда таҳлилсиз фикрлар кўпайиб кетгандан сўнг, жамиятимизда бўлаётган воқеаларга фикрларимни билдирмай қўйгандим. Сабаби оддий, бу ҳам бўлса ижтимоий тармоқлардаги ўқувчилар ва иштирокчилар "тарафларга" бўлиниб бўлган.

 Аммо, барча ўзбекистонликлар каби мен ҳам ЛГБТ каби жирканч ва аянчли ҳолатга бефарқ бўла олмайман.

 Менинг тарафим ва позициям аниқ - бу ҳам бўлса Ўзбекистон жамиятини ҳар тарафлама тинч ва осуда бўлишини таъминлашга ҳисса қўшиш.

 ЛГБТга қисқа ва лўнда тарзда ўз фикримни билдираман. Яъни, нега бу маънан бузуқ ва руҳан хаста инсонлар (инсон деб, мажбуран ёздим бу кабиларни) тўдаси айнан Ўзбекистоннинг барча халқлар учун машхур нуқтаси бўлган Амир Темур ҳиёбонини танлади?

Ва нима сабабдан, айнан Ислом динидаги муборак жума кунида ҳамда нега айнан Хазрати Имом жомеъ масжидида йиғилишни тарғиб қилди?

 Бу жараён ташқи кучлар томонидан кучли сиёсий таҳлилларга асосланган найранглар мажмуасидир.

 Чунки, Ўзбекистонда Ислом динининг ривожланишига ва бу ислоҳотларни босқичма-босқич маърифий йўл билан ўзида сингдираётган фуқароларимиз ва мусулмонлар сони ортиб бормоқда.

 #####

 Бундан фойдаланишни мақсад қилаётган ташқи кучлар, маърифий (вайронкор ғояларсиз ва ҳаракатларсиз) йўсинда ривож топаётган Ислом дини тарафдорларини атайлаб салбий ҳаракатга келтиришдир.

 #####

 Диндошларим, ватандошларим сизлардан илтимосим ташқи кучларнинг найрангига учмайлик ва Абу Бакр Қаффол Шоший қабри ҳисобланган Ҳазрати Имом жомеъ масжиди худудларида ЛГБТчиларнинг бўлишини асло қабул қилмаган ҳолда, уларни ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларига ва қонунчилигимизга қўйиб берайлик. Зеро, ўзбек халқи учун "намойишлар", "норозичиликлар" ёт бўлиб келган.

Бу билан биз, нечоғлик маданиятли халқ эканлигимизни ва Ўзбекистонда қонунлар устун эканлигини кўрсатайлик. Энг асосийси, Ислом дини оламида "Катта", "улуғ" номини олган Абу Бакр Қаффол Шоший руҳларини шод этайлик ва жамиятимиздан бу каби иллатлар тезроқ чиқиб кетишини сўраб, дуо қилайлик.

 Р.S. бир дона ҳам ЛГДБчилар вакили Хазрати Имом жомеъ масжиди ҳудудига ғаразли мақсадда кира олмайди, бунга ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларимиз йўл қўймайди.



Хусниддин Мамадиев
партия аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+