Осиёнинг сиёсий ривожланишида сиёсий партияларнинг ўрни

30.09.2022 14:09:45

Куни кеча Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ICAPP) ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган “Осиёнинг сиёсий ривожланишида сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусида махсус конференция ўз ишини якунлади. Мазкур конференцияда жами 13 та давлатдан (Ўзбекистон, Озарбайжон, Бангладеш, Камбоджа, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Мўғулистон, Непал, Сингапур, Шри Ланка, Танзания, Вьетнам) 23 та сиёсий партия вакиллари қатнашди.

Анжуманда Ўзбекистондан бешта партия вакиллари иштирок этди.

Махсус конференциянинг очилиши ва 1-сессиясида Ўзбекистон томонидан “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари У.Сулаймонов инглиз тилида маъруза қилди. Маърузачи ўз чиқишида бугунги кунда мамлакатимизда амалда бўлган кўппартия­вийлик тизими, сиёсий партияларни янада ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Маърузадан сўнг конференция иштирокчилари ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистонда сўнгги йилларда сўз эркинлиги, сиёсий партиялар фаолиятининг қонунчиликка асосланганлиги борасида олиб борилаётган очиқ-ошкора, прагматик сиёсатни, сайлов жараёнларининг шаффоф, умумэътироф этилган ҳуқуқий нормаларга тўлиқ мос равишда ўтказилаётганлигини алоҳида эътироф этишди. Шунингдек, махсус конференция иштирокчилари У.Сулаймонов маърузасида алоҳида қайд этилганидек, дунёда сиёсий партиялар давлат ва жамият ўртасида том маънода кўприк вазифасини бажариши кераклиги, ҳар қандай жамиятга кўппартиявийлик ва фикрлар хилма-хиллиги зарурлигини ва бу масалада Осиё давлатлари бемалол Ўзбекистон тажрибасидан ўрнак олиши мумкинлигини таъкидлашди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+