Сиёсий жараёнларда ҳамжиҳатликда бурч ва вазифамизни аъло даражада бажарамиз

11.08.2021 12:08:12

Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган   Президентлик сайловини муносиб ўтказиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ҳам пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Хусусан, йиллар бўйи партиянинг дастурий ғояларини ҳаётга татбиқ этиш,  партиямизнинг фаол аъзолар сонини сифат жиҳатидан ошириб бориш, ўтган сайловларда партиямизнинг сайловчилари олдида берган ваъдаларини устидан чиқиш каби кўплаб устувор вазифалар самарали амалга оширилмоқда ва мунтазам оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари орқали ёритиб келинмоқда.

Партиямиз фаоллари томонидан фуқароларимиз орасида бўлиб, Президентлик сайловининг мамлакатимиз тақдири учун аҳамияти, Сайлов кодекси, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун ва моҳияти юзасидан тарғибот ишлари олиб борилаётгани сайловни холис ва ҳаққоний ўтишида  ҳизмат қилади.  Шунингдек, сайлов куни кузатувчи ва ваколатли вакиллар иштирокини тўла таъминлаш ва уларнинг сиёсий фаоллиги ошириш мақсадида  онлайн  ва оффлайн  сиёсий ўқувлар ташкил этилмоқда.

Хотин-қизларимизнинг ҳуқуқий ва сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган ўқувлар ҳам қизғин паллада эканини қайд этиш жоиздир.

Вилоят Кенгаши томонидан мунтазам ўтказилаётган сиёсий ўқувлар  партиямиз ходимлари, депутатлари, БПТ раислари ҳамда фаол аъзоларининг  сиёсий ва ҳуқуқий билимларининг йиллар бўйи бойиб бориши   сайлов жараёнларида  телевидениеларда ташкил этиладиган дебат,  тўғридан-тўғри мулоқотларда сиёсий партияларга   бериладиган тенг вақтлардан  самарали фойдаланишда аҳамиятлидир. 

Айни пайтда  жорий йилнинг 13 август куни  “Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида партия Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленумини ўтказишга пухта тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Мазкур   Пленум кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига тавсия этилган номзодни тасдиқлаш мақсадида сентябрь ойида  бўлиб ўтадиган  Ўзбекистон  “Адолат” СДПнинг 10 Қурилтойига делегатлар сайлаш учун   вилоят,  шаҳар ва туман  Кенгашларининг навбатдаги конференцияларини юқори даражада ўтказиш масаласи  кўриб чиқилади.

Бир сўз билан айтганда,  партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши фаоллари ҳамжиҳатликда  Сайлов кодексига тўла риоя этган ҳолда  Президентлик сайловида фаол  иштирок этамиз ва партиямиз  нуфузини  ҳимоя қилиш орқали  мамлакатимиз тараққиёти учун муносиб ҳиссамизни  қўшамиз.

                                                                                                             Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+