ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!

28.08.2022 01:08:38

Кўп минг йиллик давлатчилик тарихига эга республикамизнинг мустақиллик байрами шодиёналарини “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деб номланган бош ғоя асосида ўтказилиши инсон қадрини улуғлашга қаратилган муҳим мезонлардан бири бўлиб хизмат қилади. Бунинг замирида эътибор марказида бўлган фаол нуроний инсонларни мамлакат ривожи учун қайғурадиган қатламга айлантириш борасида зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Марказида юртимиз равнақи ва халқимиз фаравонлиги йўлида хизмат қилиб, фуқароларнинг суд органларидан розилигига эришишда адолатли суд тизимига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш учун қонун амрига таяниб виждонини пок сақлаган бир гуруҳ фахрий-судьялар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди ва Ҳарбий суди фахрийлари иштирок этишди.

Суд тизими фахрийлари Маркази раиси Убайдулла Мингбоев мамлакатимиз мустақиллиги тарихи, бунёдкорлик ва тараққиёт босқичлари, одил судлов соҳасидаги ислоҳотлар, уларнинг фаол иштирокчилари, марҳум фахрийлар меҳнат хусусида тўхталди. Сўнгра фахрий-судьялар ҳамда байрам тадбирида иштирок этган Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси раисининг ўринбосари Шуҳрат Усмонов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Икром Муслимов, Адолат социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раисининг ўринбосари Абдукамол Раҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фахрийлар кенгашининг раиси Эрмуҳаммад Шерматовлар меҳнат ва суд фахрийларини байрам билан қизғин муборакбод этиб, уларга буюк истиқлолимизни халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга бўлган муҳаббат ва саддоқат туйғуларини камол топтиришда олиб бораётган хизматларида муваффақият тилади.

Тадбирда қатнашган меҳмонлар, жумладан «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Рахмонов суд фахрийларини байрам билан табриклаб, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда биргаликда фаол ҳаракат қилиш ҳақида тўхталиб, одил судловни амалга ошириш учун хизмат қилаётган судьялар ва соҳа ходимларига фахрий судъялардан устозлар бириктириш таклифини билдирди.

Тадбир иштирокчилари Мустақиллик олий неъмат эканлигини такидлашиб, уни кўз қарочиғидай асраш юзасидан фикрлар алмашишди.

Сўнгра байрам тадбири мусиқали дастурхон атрофида давом этди.

 

Шерзод ДАМИНОВ,

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+