15 ёшли дастурчи

03.03.2021 11:03:00

ХХI аср технологиялар аср деб бежиз номланмайди. Тобора инсонларнинг техникага бўлган эҳтиёжи оритиб бормоқда. Бир пайтлар олимлар техниканинг хаттоки энг чекка ҳудудларга ҳам етиб боришини башорат қилган эдилар. Бу башорат айни кунда ҳақиқатга айланди, десак адашмаган бўламиз.

Дунё миқёсида турли хил янги дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистон ёшлари ҳам бундан мустасно эмас. Улардан бири Тошкентимизнинг Мирзо Улуғбек тумани 225-мактабида таълим олаётган Рузиев Асадбек шулар жумласидандир. Яқиндагина 15 ёшни қаршилаган бу болакай куни келиб дунёда энг кучли дастурчи бўлиб етишса ажаб эмас.

Рузиев Асадбек 2005 йил Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида дунёга келган.  Ҳозирги кунда ёш BESTARORG IT мутахассислар ва дастурчилар IТ Мутахассислар жамоаси асосчиси.

2021 йил февраль ойида Алишер Навоий таваллудининг 580-йиллиги муносабати билан Инновацион ривожланиш вазирлигида омма олдида ўз лойиҳасини тақдимот қилди, “Адиблар” иловасини ишлаб чиқди ҳамда Google Play Marketга жойлаштирди. Бу платформа ҳақида батафсил тўхталиб ўтсак.

Бу Алишер Навоий ва бошқа кўплаб аждоларимиз меросини ёшларга тақдим этувчи платформадир. Платформани сайт орқали юклаш мумкин, тўғридан тўғри фойдаланиш функцияси ҳам мавжуд. Қизиғи шундаки илова жуда тезкор ҳамда сифатли тарзда ишлай олиш имкониятига эга, шунигдек бирор бир адабиётни тезда топиш мумкин: "қидириш" тугмачаси орқали адабиётни номини ёки унга оид сўзни, унинг парчасини киритиш биланоқ сизга уни кўрсатади, унга босганингиздан сўнг шу саҳифага тезда ўтказади.

Мазкур илованинг қулай хусусиятлари:

— ғазаллар, рубоийлар, достонлар, ҳикматларга бой танлови;

—юклаш жараёнида муаммо бўлмайди;

—360 градус онлайн тарзда кўриш имконияти;

— ғазалларни юклаб олмасдан қулай кўринишда ўқиш;

— ҳар бир ижод намуналарни видео ва аудио шаклда тинглаш;

— реклама ва чекловларсиз ҳар қандай китобларни мутлақо бепул ўқиш ва тинглаш;

— ижод намуналарни, достонларни, ғазал ва рубоийларни излаш қулайлиги;

Лойиҳа асосан ёшлар учун бўлишига қарамай ундан барча фойдаланиши мумкин. Юртимизда китобхонлик соҳасини нафақат ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш керак, балки уларни оила аъзоларини хам жалб қилиш керак. Лойиҳанинг энг асосий устувор жиҳати ҳам айни шу ҳисобланади. Ушбу лойиҳа устида 12 кишилик жамоа меҳнат фаолиятини ўташди. Жумладан, Асадбек Рузиев, Асилбек Раджабов, Камронбек Раҳимов, Жавоҳир Мамадалиев, Жаҳонгир Маннонов, Муҳаммад Азиз Дилмуродов, Бобоназарова Рухшона, Самира Икрамова, Хумоюн Ҳакимжонов,  Улуғбек Истамов, Жаҳонгир Муродбойев, Насиба Ибрагимова.

Жамоа аъзолари мобил илованинг турли хил қисмларини ишлаб чиқишган: дизайн, дастурий таъминот, адабиётларни жойлаш, СММ, видео форматдаги ғазаллар ва бошқа медиа маълумотлар. Мобил илова BESTATORG жамоаси томонидан ишлаб чиқилди ва ADIBLAR.UZ дея номланди.

Бу каби платформаларнинг яратилиши мактаб устозларига ва ўқувчиларга анчагина қулайликлар яратмоқда. Бу албатта ҳам вақтни, ҳам нақдни тежайди.

 

Нигора ҒОЙИБОВА,

педагог

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+