“Адолатчи-волонтёрлар” коронавирусга қарши

24.01.2022 11:01:56

Коронавирусдан касалланиш ҳамон давом этаётгани барчани ташвишга солмоқда. Шу сабаб шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, ўз саломатлигимизга эътиборли бўлишимиз зарур. Бу касалликдан сақланишнинг гарови демакдир.

Андижон давлат тиббиёт институтида “Ёш адолатчилар”дан ташкил топган волонтёрлар гуруҳининг  маҳаллаларга юриши айни шу мақсадга қаратилмоқда. Андижон шаҳридаги “Гумбаз” МФЙда бўлган бўлғуси шифокор-волонтёрлар аҳоли орасида тиббий маданият, Covid-19нинг юқиш йўллари ва ундан сақланиш юзасидан тушунча бердилар. Ҳар бир хонадонга “Касалликдан сақланиш ўз қўлингизда!” мавзусида тайёрланган буклетлар тарқатилди.

                                      “Адолат” СДП Андижон вилояти

кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+