Билимли ёшлар юрт келажаги

11.11.2021 10:11:31

Жорий йилнинг 9-10 ноябрь кунлари «Адолат» СДП томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Конституция билимдони» кўрик-танловининг дастлабки туман босқичлари Қорақалпоғистон Республикасидаги Мўйноқ ва Элликқаллъа туманларида ташкил этилди. Кўрик-танловда тумандаги барча касб-ҳунар мактаблари, колледж ва техникум ўқувчилари иштирок этди.

Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини янада юксалтириш ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобиляти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаган ҳолда иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантиришдан иборат.

Кўрик-танловнинг туман босқичи якуний натижаларга кўра Элликқаллъа туманидан 61-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Камалова Ширин, Мўйноқ туманидан касб-ҳунар мактабининг 2-босқич ўқувчиси Айназарова Асемайлар ғолиб деб топилиб, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Ғолиблар танлов якунида партия Кенгаши томонидан тайёрланган диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди.

 

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+