Бош Қомусимиз билимдонлар нигоҳида

16.11.2021 16:11:25

Айни кунларда "Адолат" СДП "Ёш адолатчилар" қаноти томонидан ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида ўтказиб келинаётган анъанавий "Конституция билимдони" кўрик-танловининг шаҳар, туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Сурхондарё вилоятининг бир қатор туманларида бўлиб ўтган беллашувларда ҳам билимдон ёшлар белгиланган талаблардан келиб чиқиб, таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар, уйга вазифа тарзида “Адолат” социал-демократик партияси менинг тасаввуримда” мавзусида ижодий иш тайёрлаш каби шартлар бўйича ўз билим ва қобилиятларини намоён қилишди.

Сариосиё туманида ташкил этилган танловда тумандаги ўрта умумтаълим мактабларининг юқори синф иқтидорли ўқувчилари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, партиямизнинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу кўрик-танлов ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини юксалтириш, уларни Конституциямиз ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда дастурий мақсад ва вазифаларимизни тарғиб этишга хизмат қилмоқда.Беллашувлар якунида тумандаги 32-ўрта таълим мактаби ўқувчиси Зулфия Равшанова 1-ўринни эгаллаб, танловнинг навбатдаги босқичига йўлланма олди. Сариосиё туман 81-ўрта таълим мактаби ўқувчиси Моҳигул Атабуллаева 2-ўринни ва тумандаги 58-ўрта таълим мактаби 11-синф ўқувчиси Хуршида Ризахўжаевалар 3-ўринларга сазовор бўлишди.       Шунингдек, вилоятнинг Шўрчи, Узун туманларида ташкил этилган кўрик-танловлар ҳам ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларни ўрганишга бўлган қизиқишларини оширди.      Кўрик-танловларда барча ғолиблар партиянинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Гулшод Турсоатова,

“Адолат”СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+