Фарғоналик депутат - йилнинг энг фаол ёш адолатчиси

07.01.2022 09:01:54

«Адолат» СДП томонидан 2021 йил якуни бўйича жамиятимизда адолат мезонларини қарор топтириш ҳамда партиянинг устувор мақсад ва ғояларини амалиётга татбиқ этишда фаоллик кўрсатаётган ёшлар, хотин-қизлар ва «Ёшлар парламенти» аъзоларини аниқлаш ва саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномаларнинг натижасига кўра, Фарғона политехника институти талабаси, Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати, «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгашидаги «Ёш адолатчилар» қаноти раиси Бунёд Аҳмадалиев «Йилнинг энг фаол ёш адолатчиси» номинацияси билан тақдирланди.

Қаҳрамонимизнинг меҳнат фаолиятига эътибор қаратсак, у 2019 йилда Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлигига бўлиб ўтган сайловларда энг кўп овоз билан депутат этиб сайланган эди.

У депутатлик фаолияти давомида Давлат дастурларининг ижроси бўйича депутатлик назоратини ўрнатиш орқали кўплаб ишларни амалга оширилишида фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, коммунал, йўл-қурилиши соҳаси бўйича аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалаларни ижобий ҳал этилишига эришди. Бунга биргина мисол, кўп йиллардан буён аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган муаммо Фарғона шаҳридаги Қувасой ва Мурувват кўчалари кесишмасидаги чорраҳани очиш ва светофор ўрнатилиши орқали мазкур масала ўз ечимини топди.

Шунингдек, Б.Аҳмадалиев томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида Фарғона шаҳар 3-сонли оилавий поликлиника биносининг 4-қаватида шаҳар Силга қарши курашиш бўлимининг фаолият юритишида бир қатор камчиликлар аниқланганлиги юзасидан депутатлик назорати ўрнатиб, тегишли тартибда бу камчиликлар бартараф этилган.

Таълим соҳасида Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги «Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» ги 626-сонли қарори билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шаҳардаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини «аутсорсинг» усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ҳолатларини ўрганиб, ўз таклифларини Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг сессиясига киритган.

Б.Аҳмадалиев ҳозирги кунда партиянинг Фарғона вилоят Кенгашидаги «Ёш адолатчилар» қаноти раиси ҳамда Фарғона политехника институти Механика-машинасозлик факультетининг Ёшлар етакчиси сифатида ёшлар масалаларига оид ташаббусларни илгари суриб келмоқда.

Б.Аҳмадалиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 майдаги Фармонига биноан таъсис этилган «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланган.

Шунингдек, фаолимиз иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида Республикамизда ўтказилган кўплаб танловларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда.

Эътиборлиси, Б.Аҳмадалиев ижтимоий тармоқлар орқали фаол тарзда партиямизнинг устувор мақсад ва ғояларини кенг оммага етказиш, жамиятда адолат мезонларини қарор топтиришда сидқидилдан меҳнат қилиб, бу борада бир қатор танловларда «Энг яхши блогер» сифатида эътироф этилган.

Унинг кўплаб мақолалари, интервьюлари, ўзи суръатга олган ижтимоий роликлари Республика ва маҳаллий ОАВларида кенг ёритилиб келинмоқда.

Биз фаолимизни эришган ютуғи билан чин дилдан қутлаймиз ва келгусида бунданда юқори зафарларни тилаймиз

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+