“Халқ рози бўлса жамият равнақ топади”

12.01.2022 14:01:38

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси  regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Лойиҳа 7 та бўлим 94 та банддан иборат бўлиб,  ҳар бир бўлим  мамлакатимиз ривожи учун хизмат қилишга қаратилган ҳамда ҳеч бир соҳа четда қолиб кетмаган десам ҳеч ҳам муболаға бўлмайди жумладан;

Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш яни халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ва уларнинг ваколатларини кенгайтириш орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш ҳамда аҳоли билан ишлаши, фуқароларнинг муаммоларини тез ва сифатли амалга оширишни таъминлайди. Ижро органлари фаолияти устидан назорат кучайтирилиб, ўз фаолиятини яхши олиб бормаётган раҳбарларга фуқаролар орқали баҳо берилади ва бу Президентимизнинг олға сураётган “Давлат – халқ хизматчиси” тамойили асосида фуқарога хизмат кўрсатиш назарда тутилган.

Халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, турмуш даражасини яхшилаш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва назорат қилиш бўйича масъулиятини кучайтириш орқали маҳаллий бюджетни  тақсимлашда маҳалланинг энг биринчи ҳал этилиши лозим бўлган муаммолари ўз ечимини топади. Бундан ташқари ижтимоий обектларнинг таъмирланиши мактаб, мактабгача таълимни, соғлиқни сақлаш муассасаларини зомон талабларига мос равишда халқимиз фойдаланишлари  учун хизмат қилиши янада қулайликлар яратиш кўзда тутилган.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари жойлардаги вакиллик органлари билан, халқ депутатлари Кенгашлари Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликлар вазирлик ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро алоқалари мустаҳкамланиб, давлат ва халқ ўртасида самарали мулоқот йулга қўйилади.

Мазкур Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган  тараққиёт стратегияси  лойиҳаси Давлат раҳбарининг “Халқ рози бўлса жамият равнақ топади” деган шиорига ёрқин мисол сифатида ишлаб чиқилган бўлиб ҳар бир инсонинг кундалик фаолиятига тобора чуқур кириб борган ҳолда, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга ҳамда инсон қадри учун хизмат қилишга қаратилган.

Нурсултан КУЗЕНБАЕВ,

Ҳалқ депутатлар Беруний тумани Кенгаши депутати

«Адолат» СДП Беруний тумани Кенгашининг «Ёшлар қаноти» аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+