Хоразмда  “Ёшлар парламенти”нинг  адолатчи  аъзолари ёшлар билан учрашмоқда

05.11.2021 10:11:00

Шовот туманидаги Оқ олтин маҳалласида жойлашган 25- сон умумтаълим мактабида “Адолат” СДП Шовот туман кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган “Ёшлар парламенти”  аьзоси Меҳриноз Абдиязованинг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.

 М. Абдиязова  учрашув даставвалида,  мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, Давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва имкониятлар хусусида сўз юритди.

Шундан сўнг, “Ёшлар парламенти” ҳамда унинг мақсад ва вазифалари хусусида атрофлича тушунчалар берди.

Таъкидланганидек, “Ёшлар парламенти” нинг мақсади ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, жамиятда ёшларни сиёсий фаол қатламга айлантириш ҳамда уларнинг сиёсий–ҳуқуқий билим ва кўникмаларини амалда бойитиш, қонунчилик ва қонун ижодкорлиги  жараёнига ёшларни жалб қилиш ва қабул қилинаётган қонунларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг парламент ҳаётига дахлдорлигини оширишдан иборатдир.

Учрашув давомида    Меҳриноз Абдиязованинг ўз вазифаси доирасида туман ёшлари орасида олиб борилаётган ишлар,  уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида  нутқи иштирокчтлар эътиборини тортди.

Учрашув савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсияларга бой бўлди.

Ёшларнинг  қизиққан саволларига  ёш адолатчимиз  ҳаётий мисоллар билан  атрофлича жавоб берди.

 

 

                                                                                             Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                            “Адолат” СДП

                                                                              Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+