Тадбир концертга уланди

16.01.2022 10:01:12

Ватан ҳимоячиси дегани буюк ва шарафли ном. Бу номга эга чиқиш учун қанча довонлардан, тўсиқлардан ўтиб, машаққатларни енгиб, курашиш лозим бўлади. Бугун ана шундай шарафга эга бўлган юртимиз посбонлари ўз байрамларини нишонлашмоқда.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги Маннон Уйғур номли маҳаллада 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда “Адолат” СДП Шайхонтоҳур туман Кенгаши фаоллари, депутатлари, жумладан, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг кафедра мудири, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Неъматилла Муҳаммедов, Шайхонтоҳур туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Ш.Холбоев иштирок этишди.

Тадбир давомида ватан ҳимоячилари учун эҳтиромга йўғрилган табриклар йўлланди. Шунингдек, маҳалла истеъдодли ёшларининг концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Якунда партия томонидан ташкилотчи ҳамда харбий хизматчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+