“Ёш адолатчилар” овози баралла янграйди

08.02.2021 17:02:17

 “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да ёшларнинг олдида жудаям масъулиятли вазифалар турибди. Шу сабабли ёшларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишига ва уларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, сиёсий билимларини ошириш учун партиямизнинг фидойи, салоҳиятли ёшлари билан биргаликда онлайн-семинар ўтказилди.

Партия ёшлар билан ишлаш тизимини юқори кўрсаткичга олиб чиқиш, уларни тинглаш, муаммоларига ечим топишда кўмаклашиш, мамлакатимизда кечаётган шиддатли ва кенг кўламли жараёнларни ёшларга чуқур англатиш, ахборотларни қабул қилиш ва тарқатишда очиқлик принципларига таянишга етаклаш, ёшлар овозини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёш адолатчилар овози” рукни жорий қилиняпти. Бу рукнда ёшлар томонидан партиямизга келиб тушган таклифлар, сиёсий-ижтимоий воқеаларга муносабат, фаол ёшларимизнинг фаолияти, жойлардаги ёшларни қийнаб келаётган муаммоли ҳолатларни ўрганишга оид материаллар жойлаб борилади. Бир сўз билан айтганда бу рукн партия ёшларининг кўзгусига айланади.

Шу билан бир қаторда ёш адолатчиларнинг юртимиздаги ёшларни ўз атрофида бирлаштириб уларга тўғри йўлни кўрсатишда ўз ўрни ва ўз овози бўлади. Семинарда ёшларнинг лидерлигини оширишда ОАВдан фойдаланиш маданияти, ёшлар манфаатларини таъминлашда ва муҳим ҳаётий ташаббусларини қўллаб-қувватлашда блогернинг муҳим вазифалари, “Ёш адолатчилар овози” рукнини олиб бориш ва ундан кўзланган мақсад ва вазифалар тўғрисида фикр билдирилди.

 

 

 

"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+