2020 йилда Италияда камбағаллик даражаси ошди

17.06.2021 11:06:41

Италияда мутлақ камбағаллик даражасида яшовчи фуқаролар ўтган йили 2005 йилдан кейинги кўрсаткичларга кўра энг юқори миқдорда қайд этилган, дейилади мамлакат Миллий статистика институти маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, ойига 539 евродан 839 еврогача даромад олувчилар камбағаллик даражасига мос кўрилади.

Шу тариқа 2020 йилда Италияда қашшоқликда ҳаёт кечираётганлар 5,6 миллион киши ва 2 миллиондан ошиқ оилани ташкил қилган.  

Камбағаллик кўрсаткичи бир йил олдингига нисбатан 1,7 фоизга, бундай оилалар миқдори эса 1,3 фоизга ошган, дейилади ТАСС хабарида.

 

ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+