Хитойда одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилмаган амалдорлар жазога тортилди

31.03.2021 16:03:55

Хитойда 8422 нафар амалдор одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилмагани учун жазога тортилди.

“REGNUM” бу ҳақда мамлакатдаги интизом ва халқ комиссиялари тарқатган маълумотга асосланиб хабар тарқатган.  

Мазкур масалалар бўйича 5864 та иш қўзғатилган. Бундан ташқари, кўплаб раҳбарлар бюрократизм ёки расмиятчилик учун жавобгарликка тортилган.  

Умумий ҳисобда 4056 киши номуносиб ҳатти-ҳаракатлар ва ҳадялар олгани, шунингдек, турлича имтиёзларни ўзи танлаган одамларга тақдим этганлиги учун жазоланган.

маълумот: УзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+