ЖССТ пандемиянинг ўта хавфли босқичи бошланганлигини маълум қилди

08.07.2021 10:07:56

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус пандемиянинг ўта хавфли босқичи ҳақида огоҳлантирди.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда вакциналарга эга бўлган давлатлар пандемия чекловларини юмшатмоқда. Бундай имкониятларга эга бўлмаган мамлакатларда эса касалланиш ҳолати ва ўлим кўрсаткичининг ошиши кузатилмоқда.

Бундай вазиятда давлатлар ўртасида ПЗР тестлар, вакциналарни ва ҳимоя воситаларини адолатли тақсимлаш лозим. Ташкилот раҳбари вазият ижобий томонга ўзгаришга умид боғлаб, COVAX вакцина тарқатиш дастури орқали мамлакатларни бу йўлдаги ҳаракатларини кучайтиришга чақирди.  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+